Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Россияда сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда
Россияда сафарбарлик эълон қилинишидан кейинги илк дам олиш кунида кўплаб шаҳарларда урушга қарши намойишларнинг янги тўлқини бўлиб ўтди. Ҳуқуқ ҳимоячилари хабарига кўра, 32 шаҳарда қарийб 800 киши қўлга олинган - бу сафарбарлик эълон қилинган куни ўтказилган намойишларда қўлга олинганлар сонидан камроқ.
«ОВД-Инфо» лойиҳасининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб қўлга олинганлар сони 796 нафарни ташкил этмоқда.
Москвада шанба куни одамлар Чистопрудний бульварида йиғилган. Россия нашрлари мухбирлари қайд этишича, бу ерга уч кун олдингидан камроқ одам келган. Шунингдек Покровка, Покровский бульвари ва «Зарядье» паркида ҳам одамлар қўлга олинган.
Чистопрудний бульварида ногиронлар аравачасидаги аёл «Мен каби бўлишни истайсизми?» ёзувли плакат кўтариб келган. ОАВ хабарига кўра, уни қўлга олишмаган.
Телеграм-каналларда полициячилар қўлга олинганларни ерда судраб, дубинкалар билан калтаклаётгани, уч-тўрт кишилашиб бир кишини олиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди. Қўлга олиш жойига олдиндан кўп сонли полициячилар келтирилган.
«Зарядье» паркида ОМОН беш-ўн киши бўлиб турган ёшларни қўлга олишган.
Қўлга олинганлар ИИБ биноларига олиб кетилган.
Қўлга олинганларнинг хабар қилишларича, уларнинг паспорт ва телефонлари олиб қўйилган. Соат кечқурунги етти атрофида «Весна» ҳаракати каналида акция якунлангани ҳақида хабар пайдо бўлган.
«ОВД-Инфо» Москвада камида 374 киши қўлга олинганини хабар қилди. 21 сентябр куни Москвада 394 киши қўлга олинганди.
Петербургда фаолларнинг алоҳида гуруҳлари плакатлар кўтарган ҳолда кўчалар бўйлаб ҳаракатланишган. Россия нашрлари хабарларига кўра, бу шаҳарда полиция қатъийроқ ҳаракат қилган.
Дастлабки қўлга олиш ҳолатлари Садовая кўчасида бўлиб ўтган. Мухбирларнинг хабар қилишича, ОМОН барчани бир бошдан қўлга олган.
«Коммерсант» газетаси маълумотига кўра, қўлга олиш вақтида Петербург омончилари электрошокер қўллаган. Ҳар бир намойишчига камида тўрт нафардан полициячи ташланган.
Петербургдаги намойишлар фонида фаолларнинг уйларида тинтув ўтказилган.
Норозилик акциялари ва қўлга олишлар Москва ва Петербургдан бошқа жойларда ҳам бўлиб ўтган.
Новосибирск (70 киши қўлга олинган), Ижевск (21 киши), Иркутск (20 киши), Томск (18 киши), Пермь (16 киши) ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам намойишлар ўтказилди.
«Тайга.инфо» хабарига кўра, Томскда намойишчилар шаҳар марказидаги Ленин майдонида йиғилган.
Иркутск ва Самарада қўлга олинганларга полиция участкаларида чақирув қоғози тарқатилган. 21 сентябр куни Москвадаги намойишлар вақтида ҳам шундай ҳолатлар кузатилганди.
Шу кунларда Москва прокуратураси келишилмаган норозилик акцияларига чиқишдан тийилишга чақириб, иштирокчиларга нафақат маъмурий, балки жиноий иш очилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Новосибирск
Пермь
Томск
Екатеринбург

Санкт-Петербург
Александр Демьянчук / ТАСС
Москва
Сергей Фадеичев / ТАСС
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025