Буюк Британия иммиграция қоидаларини юмшатиши мумкин
Буюк Британияда ишчилар тақчиллиги фонида бош вазир Лиз Трасс танқис касблар рўйхатини кенгайтиришни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мавсумий ишчиларни жалб қилиш бўйича чекловларни олиб ташлашни режалаштирмоқда.
Буюк Британия бош вазири Лиз Трасс асосий тармоқларда ишчи кучининг кескин танқислигини бартараф этиш учун мамлакатнинг иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш ниятида. Бу ҳақда 25 сентябр, якшанба куни маҳаллий ОАВ хабар берди.
Хусусан, янги бош вазир меҳнат визаларини олишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган танқис касблар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу, The Guardian таъкидлашича, британиялик иш берувчиларга камроқ бюрократия билан хориждан кўпроқ ходимларни жалб қилиш имконини беради. Рўйхат, хусусан, кенг полосали интернет тармоғини ётқизиш бўйича мутахассисларни ўз ичига олиши мумкин. Расмийлар виза олиш учун талаб қилинадиган инглиз тилини билиш даражасини ҳам юмшатиши мумкин, деб ёзади Financial Times газетаси.
Бундан ташқари, Трасс қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишларга жалб қилинадиган чет эллик ишчиларни ёллаш бўйича чекловларни олиб ташламоқчи. Визанинг 40 000 талик юқори чегараси, шунингдек, олти ойлик максимал қолиш муддати бекор қилиниши кутилмоқда.
«Биз иқтисодий ўсишни, жумладан, қишлоқ хўжалигида рағбатлантириш учун зарур чоралар кўришимиз керак. Бу баъзи ҳудудларда ишчилар сонининг кўпайишига, бошқаларида эса камайишига олиб келади», деди Даунинг-стритдаги манба The Sun нашрига. Ўзгаришлар яқин ҳафталарда эълон қилиниши мумкин, дея хабар беради нашр.
Ушбу режа аллақачон ишбилармон доиралар томонидан қўллаб-қувватланган, деб таъкидлайди FT. Бироқ, у Трасснинг вазирлар маҳкамасидаги баъзи ҳамкасблари қаршилигига дуч келиши мумкин. Иммиграцияга қарши кайфият 2016 йилда Европа иттифоқидан чиқиш бўйича референдумда асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлган, дея эслайди газета.
Мавзуга оид
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024