Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус шаҳрида биринчи Оролбўйи форуми ўтказилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари музликлар бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган "Эриб бораётган криосфера: ерости сувларини сақлаш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича таҳдидлар" мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди.
Владимир Норов ўз нутқида Орол муаммосига алоҳида тўхталди. Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида ҳимоя яшил майдонларни яратиш, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аниқ натижалари ҳақида хабар берилди.
Иштирокчилар жорий йил Нукус шаҳрида ўтказиладиган Биринчи Оролбўйи форумига таклиф қилинди. Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик траст фонди фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги ҳам эътироф этилди.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
09:10 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
10:20 / 12.09.2024