Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу Дабидан Тошкент ва Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади
БААдан авиақатновларни кўпайтириш устида тизимли ишлар олиб борилмоқда, деб ёзади “Дунё”.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг БААдаги дипломатия ваколатхоналари давлат раҳбари раислигида 19 сентябрь куни “Мамлакат ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари” бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича имкониятларни ишга солмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси Самарқандга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича ҳамкор ташкилотлар, БАА ва хорижий туркомпаниялар билан алоқаларни янада чуқурлаштирмоқда.
Араб давлатларидаги зиёрат туризмига нисбатан муносабатни инобатга олиб, дастлабки босқичда БААнинг Шаржа амирлиги билан Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
БААдан авиақатновларни кўпайтириш устида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, ҳафтасига 16 та қатнов амалга ошириляпти. Йил охиригача мазкур кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган - илк бор Абу Даби шаҳридан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига, Дубай шаҳридан Самарқанд, Наманган ва Фарғона шаҳарларига қатновлар йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025