Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон таҳлил тузилмалари экспертлари ШҲТ саммити якунларини сарҳисоб қилади
Жорий йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрида гибрид форматда «ШҲТ Самарқанд саммити: Минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса» мавзусига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Анжуманда ШҲТга аъзо, шунингдек, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия сингари давлатларнинг эксперт ва таҳлил доиралари 30 нафардан ортиқ вакиллари қатнашиши режалаштирилган.
Кун тартиби Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якуни, ташкилот доирасида хавфсизликни таъминлаш, савдо-иқтисодий алоқани фаоллаштириш, транспорт-логистика тизимида ўзаро боғлиқликни кучайтириш, маданий-гуманитар муносабатни мустаҳкамлаш каби масалаларини қамраб олган.
Ўзбекистон президенти саммит доирасидаги нутқида билдирган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббусига эътибор қаратилади. Экспертлар ташаббус моҳияти, аҳамияти юзасидан фикр алмашади, ғоя амалий мазмунини бойитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган концептуал ҳужжатлар батафсил кўриб чиқилади. Шу ва бошқа кўплаб масалаларни конференциянинг қуйидаги тўрт мавзуси доирасидаги сессияларида кўриб чиқиш режалаштирилган:
1. Самарқанд ташаббуси – келгуси цивилизациялараро мулоқот янги формати;
2. ШҲТ мамлакатлари ўртасида савдо ва транспорт-логистика тизимидаги боғлиқлик йўналишидаги ҳамкорлик;
3. ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш жиҳатлари;
4. Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш – дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор ривожланиш гарови.
Мавзуга оид
22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади
19:50 / 05.03.2025
Президент ШҲТ бош котиби билан Хитойдаги саммитга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди
10:57 / 05.01.2025
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби ўринбосари этиб тайинланди
21:21 / 17.10.2024