Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда паспорти олиб қўйилган ўзбекистонликларга ҳужжати қайтарилди
Санкт-Петербургда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари қайтариб берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига Ўзбекистон фуқаролари вақтинча ишлаётган қурилиш объектларида иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйгани тўғрисида мурожаат қилган.
Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россия амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган ва фуқароларнинг паспортлари ўз эгаларига қайтарилган.
Фуқароларга Россия ҳамда Ўзбекистон қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилгани айтилади.
Бундан олдин Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқароларга ҳужжати ва ойлик маошлари берилганди.
Мавзуга оид
19:21 / 01.05.2025
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилиб, ишлашга мажбурлаб келинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
23:00 / 25.04.2025
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади
18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради
10:37 / 24.03.2025