Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Қиз темирйўлнинг панжаралар билан тўсилмаган қисмидан ўтаётганда тепловоз уни олд томони билан уриб юборган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудида жойлашган темирйўлнинг Косон—Суғдиёна поезд бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган юк поезди 19 ёшли қизни уриб юборган.
Маълум бўлишича, 2022 йил 25 сентябр куни соат 13:42 ларда Қашқадарё ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига «Қарши минтақавий темирйўл узели» УК навбатчиси Косон—Суғдиёна темирйўл бекати оралиғининг 4102-километр 9-тўсиғида Бухоро—Қарши йўналишида ҳаракатланаётган юк поезди одам уриб юборгани ҳақида хабар берган.
Дастлабки суриштирувда, жабрланувчи Қарши тумани Юқори оброн маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган қиз экани ва у оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этгани аниқланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида қиз темирйўлнинг панжаралар билан тўсилмаган қисмидан ўтаётганда тепловоз олд томони билан уриб юборгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 24.03.2025
Қашқадарё вилоятида ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:52 / 12.01.2024
Машҳур ҳокимдан навбатдаги “томоша”: Косон ҳокимлиги 48 фермернинг ерини қарор билан тортиб олди
22:02 / 08.08.2023