Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталди
ЎзА мухбири ШҲТ саммити доирасида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан суҳбатлашди.
Эрон президенти суҳбат давомида икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
— Туризм кўп сонли аҳолига эга бўлган мамлакатларимиз учун кескин ривожлантирса бўладиган аниқ-равшан имкониятдир. Бизни қувонтирадигани шуки, икки мамлакат туристик жозибадорлик бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллайди. Биз ўзаро авиақатнов сонини ошириш ва визасиз тартиб ўрнатиш орқали иқтисодий ҳамкорликни юқори нуқтага чиқара олишимиз мумкин.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқани кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланган. Фикримизча, бу етарли эмас, мавжуд имкониятга мос эмас. Шубҳасиз, ҳар икки мамлакатда нисбатан устунликни таъминлайдиган ва бир-бири иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатадиган салоҳият бисёр, — деди Раисий.
Бундан олдин Иброҳим Раисий Эрон Ўзбекистонни Чобаҳор битимига ҳамда Шимол-жануб йўлагига қўшишга тайёр эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025