Ўзбекистон | 09:50 / 29.09.2022
1768
1 дақиқада ўқилади

Mobil-ID тизимидан қандай мақсадда фойдаланилиши тушунтирилди

“Давлат хизматлари янгиликлари” канали Mobil-ID тизимидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин экани тўғрисида маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, улар қуйидагилар:

  • OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчилар шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш); 
  • Mobil-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчи ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
  • электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;
  • фойдаланувчи ўз шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари «Электрон ҳукумат» тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;
  • фойдаланувчи ўз шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизими орқали олиши учун рухсат бериш;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид