Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида иккита битим тасдиқланади
Президентнинг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар:
- Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланади.
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Озарбойжон томонига тегишли билдиришнома юборади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан кейин улар қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025