Тошкентда ижарага бериладиган квартиралар нархи кескин ошди
Ўзбекистон пойтахтида хонадонлар ижараси нархи ошиб боришда давом этмоқда.

Фото: Kun.uz
РБК маълумотларига кўра, Россияда сафарбарлик эълон қилинган 21 сентябрдан сўнг Грузия ва МДҲ мамлакатларида ижарага талаб Россиянинг онлайн сайтларида кескин ошган.
«Островка» маълумотлар базасида талабнинг энг сезиларли ўсиши (12-18 сентябрь ва 19-25 сентябрга нисбатан) Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистондаги уй-жойлар учун қайд этилган - саккиз баравар. Грузияда турар жойларга талаб беш баробар, Ўзбекистонда эса уч баравар ошган.
«Островка» фойдаланувчилари томонидан 19 сентябрдан 25 сентябргача бўлган бронлар сони бўйича яқин хориждаги етакчи йўналишлар қуйидагилар: Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Грузия ва Қирғизистон.
«Потребител.уз» гуруҳида ҳам Тошкентда ижарага бериладиган квартираларнинг нархлари ўсишда давом этаётгани таъкидланди.
Уларнинг маълумотларига кўра, ҳозирда ижарага бериладиган квартираларнинг деярли барча эгалари 2-3 ой муддатга олдиндан тўлов шартини қўйган.
Тошкентда икки хонали квартира ижараси нархи:
- Югнакий (Мирзо-Улуғбек тумани) - 400 АҚШ доллари;
- Чилонзор туманида - 500 АҚШ доллари;
- «Халқлар дўстлиги» саройи ёнида - 550 доллар;
- Марказий универмаг ёнида (Миробод тумани) - 600 доллар;
- Марказ-1 бўйича - 800 доллар;
- «Олмазор Сити»да - 1200 доллар.
Kun.uz мухбирлари ҳам эълонларни текшириб кўрди. Нархлар - 500 доллардан 1000 долларгача.
Энг арзон икки хонали квартира - ойига 300 доллар, лекин у Тошкент марказидан узоқда, 8-9-қаватда ва қулайликлари ҳам ҳаминқадар даражада (таъмирланмаган, яқинида метро бекати, мебел, интернет йўқ ва ҳ.к.)
Мавзуга оид

09:50 / 09.05.2025
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

14:56 / 06.05.2025
Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди

22:14 / 05.05.2025