Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Украинага 12,4 млрд доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади
Қўшма Штатларда 2022 йил 16 декабргача Америка ҳукумати томонидан молиялаштиришни давом эттириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси якуний тарзда маъқулланди.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага 12,4 миллиард долларга яқин фавқулодда ёрдам пакетини ўз ичига олган ҳукумат томонидан молиялаштириш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.
«Президент федерал ҳукумат лойиҳалари ва фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш учун 2023-молия йили учун ажратмаларни назарда тутувчи ва Украинадаги вазиятга жавоб бериш учун қўшимча маблағларни ўз ичига олган қонун лойиҳасини имзолади», — дейилади Оқ уйнинг 30 сентябр, жума кунги баёнотида. Аввалроқ ҳужжат АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган эди.
Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдам ўз ҳудудларини қайтариб олиш учун курашни давом эттираётган Украина хавфсизлигини таъминлаш, хусусан, Киевдаги ҳукуматни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳарбий ёрдам кўрсатишга қаратилган. Маблағларнинг бир қисми АҚШ ҳарбий хизматчиларининг Европадаги фаолиятига йўналтирилади.
Қонун 2022 йил 16 декабргача АҚШ ҳукумати ва унинг фаолиятини ҳозирги даражада молиялаштиришни давом эттириш имконини беради. Узоқ муддатли молиялаштириш чоралари бўйича музокаралар ноябрь ойидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига сайловларгача қолдирилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025