Jazeera Airways Кувайтдан Наманганга парвозларни йўлга қўйди
Бугун, 1 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 6:32 да Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпаниясининг самолёти Наманганга келиб қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Ўзбекистонга Ал-Кувайт — Наманган — Ал-Кувайт янги парвоз йўналишини очган Airbus A321 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
2021 йил баҳоридан бери Jazeera Airways Кувайт - Тошкент - Кувайт йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта: чоршанба ва шанба кунлари чартер ва мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.
Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024