Тошкентда 5 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда
Дам олиш кундуз кунлари Тошкентда G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" ходими Эркин Абдулаҳадовнинг ёзишича, 29-30 сентябрь кунлари қуёшдаги актив чақнаш зоналарида циклик қуёш чақнашлари рўй берди.
Мазкур чақнашлар 1-2 октябрь кунлари шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликларидан юқори минтақаларида 5 балли магнит бўронларини келтириб чиқариши прогноз қилинмоқда.
Хусусан, пойтахт Тошкентда ҳам 1-2 октябрь кунлари 5 балли магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қутбий кенгликларда эса кишилар фаол қутб ёғдуси ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин.
Бугун ва эртага жуда кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Магнит бўрони – Қуёш шамоли таъсирида Ер магнитосфераси вақтинча ўзгариши. Қуёш шамоли кучайиши магнитосферани маълум даражада сиқади. Бундан ташқари, қуёш шамоли Ернинг магнит майдони билан ўзаро реакцияга кириб, ундан ажралган энергия бир қисмини магнитосферага ўтказади. Бу магнитосфера бўйлаб плазма тўлқинлари ҳаракати тезланиши ва электр оқими кучайишига олиб келади.
Мавзуга оид
16:33
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48
Тошкент-Ҳангжоу йўналишида янги ҳаво қатнови очилди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024