Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция бош вазири Эрдўған билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар 23 август куни Туркия самолётлари Эгей денгизи устида Грециянинг С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонига олинганидан сўнг кескинлашди.

Фото: αρχείου: ΙΝΤΙΜΕ
Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ушбу ҳафтада Прагада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашишга тайёр. Бу ҳақда Kathimerini нашри ҳукумат расмий вакили Иоаннис Икономга таяниб хабар берди.
"Агарда ўз баёнотлари билан кескинликни кучайтирган Туркия президенти Греция бош вазири билан учрашадиган бўлса, Греция томони бунга ижобий жавоб қайтаради", - дея Икономнинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.
Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар 23 август куни Туркия самолётлари Эгей денгизи устида Грециянинг С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонига олинганидан сўнг кескинлашди.
Туркия ҳукумати ҳарбий самолётлари Греция томонидан таъқиб қилиниши масаласини НАТО даражасида кўтариб чиқишини маълум қилди.
Сентябр бошларида Эрдўған Грецияни тарихдан сабоқ олишга чақирганди.
Мавзуга оид

11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди

17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

21:12 / 23.05.2025