Швециялик биолог тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди
Сванте Паабо йўқолган гоминидлар геномлари ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлар учун мукофотга сазовор бўлди. Паабонинг отаси ҳам физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори бўлган.
2022 йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти швед биологи Сванте Паабога топширилди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон эволюцияси соҳасидаги кашфиётлар учун лауреат бўлди, деб хабар берди 3 октябр, душанба куни ушбу мукофотни топширувчи Швеция пойтахти Стокҳолмдаги Каролин қироллик тиббиёт ва жарроҳлик институти.
Паабо Швеция Қироллик Фанлар академиясининг аъзоси, АҚШ Миллий фанлар академияси, Франция Фанлар академияси ва Лондон Қироллик жамиятининг хорижий аъзоси. Унинг отаси Суне Карл Бергстрём ҳам 1982 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. 1997 йилдан ҳозирги кунгача Сванте Паабо Германиянинг Лейпциг шаҳридаги Макс Планк номидаги эволюцион антропология институтида ишлайди.
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 112 маротаба берилган, 2021 йилгача 224 нафар лауреат аниқланган.
2021 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофоти америкалик тадқиқотчилар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга берилди. Улар инсон организмига ҳарорат ва тегинишни сезиш имконини берувчи рецепторларни кашф этгани учун мукофотга сазовор бўлди. 2020 йилда гепатит C вирусини кашф этишга катта ҳисса қўшган америкалик вирусологлар Харви Альтер, Чарлз Райс ва британиялик Майкл Хоутон мукофот лауреатлари бўлган.
10 октябрга қадар Стокҳолм ва Ослода физика, кимё, адабиёт бўйича Нобел мукофотлари, Тинчлик мукофоти, шунингдек, Швеция давлат банкининг иқтисод бўйича Алфред Нобел хотирасига бағишланган мукофоти лауреатлари эълон қилинади.
Мавзуга оид
15:41 / 14.10.2024
Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди
15:36 / 08.10.2024
Физика бўйича Нобел мукофоти сунъий интеллект устида олиб борилган ишлар учун берилди
23:25 / 03.10.2024
Тинчлик бўйича Нобел мукофотига 280 дан ортиқ номзод илгари сурилди. Улар орасида Навалний ҳам бор
12:30 / 11.12.2023