Ўзбекистон | 13:54 / 04.10.2022
16399
1 дақиқада ўқилади
Фото: Будапештда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Бугун, 4 октябр куни Будапешт шаҳрида Венгрия парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.
Мавзуга оид
13:50 / 05.10.2024
Орбан: Венгрия Хитой товарларига ЕИ божлари оширилишига қарши
20:55 / 03.10.2024
Еврокомиссия Венгрия устидан Европа судига даъво киритди
14:10 / 01.10.2024
Боррел: Венгрия туфайли ЕИда Украинага ёрдам бўйича бирдамлик йўқ
13:40 / 19.09.2024