Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден кейинги президентлик сайловларида ҳам қатнашиши расман тасдиқланди
Фото: Evelyn Hockstein/Reuters
Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида ҳам номзод сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер маълум қилди.
«Президентнинг ўзи бу ҳақида айтди. У 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида», - деди Жан-Пер.
NBC News хабарига кўра, Байден яширинча сайловга тайёргарлик кўришни бошлаган. Унинг жамоаси 2024 йилда долзарб бўлиши кутилаётган масалаларни ишлаб чиқиш учун оралиқ сайловлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, 79 ёшли Жо Байден 2020 йилнинг кузида ўтказилган сайловларда ғолиб чиққанди. У Қўшма Штатлари тарихидаги энг кекса президент ҳисобланади.
Апрел ойида The Hill нашри Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этиш нияти борлиги ҳақида хабар берганди. Нашр манбасига кўра, у бу масалани собиқ президент Барак Обама билан муҳокама қилган.
Аввалроқ, АҚШ президенти сайловларга чет эл аралашуви таҳдиди ёки аҳолининг сайловларга ишончини сусайтириши сабабли жорий этилган миллий фавқулодда ҳолат режимини бир йилга узайтиргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025