Ўзбекистон | 07:33 / 10.10.2022
10808
1 дақиқада ўқилади
Ҳисор қўриқхонасидаги фотокамера объективига Туркистон силовсини муҳрланди
Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон объективига Туркистон силовсини муҳрланди.
Туркистон силовсини табиий мажмуаларда заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур ҳисобланади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Туркистон силовсини кўпинча туёқли ҳайвонлар, майда қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади.
Кузатувларга кўра, Туркистон силовсини бугунги кунда қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида учрайди ва уларнинг умумий сони 160 бошни ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:31 / 08.05.2024
Ҳисор қўриқхонасидаги фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди
09:50 / 07.04.2024
«Ҳисор» қўриқхонасида ноёб қор қоплонлари фотоқопқонга тушди
10:33 / 04.03.2024
Ҳисор давлат қўриқхонасида оқ бошли қумой тасвирга олинди
10:50 / 22.09.2022