Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимида 6 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти хабарига кўра, ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Ғулом Эшимбетов Қорақалпоғистон ички ишлар вазири ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Қаҳрамон Шерматов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий – маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Подполковник Шерзод Шодиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий–маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Шодиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Баҳром Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Б.Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Мурод Болтаев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Акбар Юсупов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
12:08 / 13.05.2025