Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:10 / 11.10.2022
3337
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарё ва Фарғонада ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 11 октябр куни Тошкент вақти билан соат 04:23 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,11 градус шимолий кенглик; 71,27 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 160 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 495 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 355 км;
- Фарғона вилоятида 2 балл, 366 км.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш