Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар мурожаати билан ишловчи ходимлар малакаси оширилади
Ҳукумат қарори билан давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ва ўқитиш асосий вазифаларидан бири - мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади.
Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилот ҳисобидан қопланади.
Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш; ходимлар иш жойида ўқитиш; масофавий таълим орқали ўқитиш.
Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.
Мавзуга оид
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади
14:31 / 01.02.2025