Украина мудофаа вазири: Американинг яна 4 та HIMARS тизими етиб келди
Украинага Американинг яна 4 та HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизими етиб келди, деб маълум қилди Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Алексий Резников.
Бундан ташқари, NASAMS зенит-ракета тизимлари йўлда, яқинда улар ҳам етиб келади, дея қўшимча қилди Резников.
Британия киберразведкаси маълумотларига кўра, Путиннинг кўплаб хатолари натижасида Россия армиясида захиралар тугай бошлаган. Урушнинг оқибатлари тобора кўпроқ россияликларга бевосита таъсир қиляпти.
Британия разведка хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, Россия Украина билан уруш олиб бориш учун ўз ўқ-дорилари захирасини амалда тугатган. Бу ҳақда BBC радиостанцияси эфирида электрон разведка билан шуғулланувчи Британия разведка агентлиги GCHQ раҳбари Жереми Флеминг маълум қилди.
«Биз ва жойлардаги рус қўмондонлари ҳам билишадики, уларнинг таъминоти ва ўқ-дорилари тугаб бормоқда», - деди Флеминг. Бундан ташқари, асирлар ва тажрибасиз одамларнинг урушга сафарбар этилиши Россия армиясидаги умидсиз вазиятдан далолат беради, деб ҳисоблайди киберразведка раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин кўплаб стратегик хатолар ва нотўғри ҳисоб-китобларга йўл қўйди, сабаби у ўз буйруғига қарши позицияга учрамайди. Путин бошлаган урушнинг оқибатлари руслар учун аён бўлмоқда, деди Флеминг: улар энди саёҳат қила олмаслигини тушунишяпти ҳамда замонавий технологиялардан маҳрум бўлишяпти, шу сабабли сафарбарликдан қочишяпти.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024