Ўзбекистон | 14:26 / 13.10.2022
6714
1 дақиқада ўқилади

Бухоро аэропортини бошқариш Малайзия компаниясига берилиши мумкин

Бухоро вилояти делегациясининг Малайзияга амалий ташрифи доирасида Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airports ҳамда Malaysia Airports Holdings Berhad (MAHB) компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, музокаралар чоғида Малайзия тажрибасини жорий этиш орқали Ўзбекистонда аэропорт хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Uzbekistan Airports бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Жавлон Умархўжаев Ўзбекистон аэропортларини ривожлантириш стратегияси билан ҳамкорларни таништирди ва «Бухоро» халқаро аэропортини модернизация қилиш ва ДХШ асосида бошқарувга ўтказиш учун тадбиркорларни жалб қилиш механизмлари ҳақида сўз юритди.

Учрашув якунлари бўйича Малайзия компаниясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва қўшимча музокаралар ўтказиш ҳамда Бухоро аэропортини ривожлантириш концепцияси ҳақида батафсил маълумот тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид