Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Маълумот учун, шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот, биометрик маълумотлар – субъект анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи шахсга доир маълумотлар, генетик маълумотлар – субъект наслдан-наслга ўтган ёки орттирилган хусусиятларига тааллуқли бўлган, субъект биологик қиёфасини таҳлил қилиш ёки муқобил ахборот олиш имконини берадиган бошқа элементни таҳлил қилиш натижаси бўлган шахсга доир маълумотлар, шахсга доир махсус маълумотлар – ирқий ёки ижтимоий келиб чиқишга оид маълумотлар, сиёсий, диний ёки дунёқарашга оид эътиқодлар, сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларига аъзолик тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек жисмоний ёки руҳий (психик) саломатликка тааллуқли маълумотлар, шахсий ҳаёт ва судланганлик тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжат билан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда улар ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унга кўра:
мулкдор ва (ёки) операторлар шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни ҳимоя қилиш ташкилий ва техник чора-тадбирларини амалга оширади;
шахсга доир маълумотлар хавфсизлигига таҳдидлар деганда, маълумотлар базасига рухсатсиз, шу жумладан тасодифий кириш натижасида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилиш, нусхалаш, бошқа ноқонуний ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва омиллар йиғиндиси тушунилади.
Шахсга доир маълумотлар базаси тизимли ва (ёки) амалий дастурий таъминотида декларация қилинмаганидан келиб чиқиб таҳдидлар уч турга бўлинади. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларни ҳимоя қилиш 4 та даражаси белгиланган бўлиб, уларни ўрнатиш учун қуйидаги шартлардан камида биттаси мавжуд бўлиши лозим:
Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмларга ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базаларидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Ҳужжат 07.01.2023 йилда кучга киради.
Мавзуга оид
10:30 / 25.10.2024
Ўзбекистон очиқ маълумотлар индексида жаҳон бўйича 30-ўринни эгаллади
09:00 / 18.09.2024
Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
12:40 / 20.07.2024
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
13:26 / 27.04.2024