Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун мутахассислар тайёрлаб беради
Ўзбекистон Халқаро қишлоқ хўжалиги университети раҳбарияти Германиянинг Weihenstephan-Triesdorf амалий фанлар университети вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Германия университети 1971 йилда Бавария федерал ўлкасида ташкил этилган. У қишлоқ хўжалиги соҳасида малака ошириш дастурлари ва «Аграр менежмент» халқаро магистратура курси бўйича мутахассислар тайёрлайди, дунёнинг 60 дан ортиқ таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.
Музокаралар натижасига кўра, ХҚХУ талабаларини Германиянинг Weihenstephan-Triesdorf амалий фанлар университети магистратурасига беғараз асосда ўқишга юбориш, ХҚХУ ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш маркази негизида немис университети билан ҳамкорликда чорвачилик ва боғдорчилик соҳасида Германия тажрибасига асосланган давлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган соҳа вакиллари, фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбарлари ва мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон делегацияси Германиянинг қишлоқ хўжалиги корхоналари, чорвачилик ва сут маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини кўздан кечирди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
12:20 / 27.05.2025