Ўзбекистон | 16:59 / 18.10.2022
14694
2 дақиқада ўқилади

Тўрткўл чўлларида туя боқаётган чўпон

Саъдулло Қурбонов ёшлигидан Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги чўлларда чорва боқиб катта бўлган. Ҳозирда ҳам қум барҳанлари орасида мотоцикл билан туялар боқяпти.

Чўпоннинг айтишича, одамлар ҳар куни эрта тонгда унинг олдига туя сути сўраб келади. Ҳозир туяларнинг аксари бўғоз бўлгани учун иккитаси соғилмоқда холос. Бу эса даво учун сут умидида келганларга етмай қолиши мумкин. Қаҳрамонимиз келадиган одамларга кам камдан бўлса ҳам етказишга, туя сутига бўлган эҳтиёжни қондиришга ҳаракат қилаётганини айтди.

Фото: KUN.UZ

“Баҳорда 11 та туям болалайди, соғиш ҳам шунга яраша кўпаяди”, дейди у.

Туялар баъзан чўл ичига қараб қочиб кетади. Яқинда бир ҳафталик йўлдан қидириб топиб, қайтариб келишга мажбур бўлган. Туябоқар чўпоннинг сўзларига кўра, бу атрофдаги чўлларда адашиб қолиш ҳеч гап эмас. Фақат маҳаллий чўпонларгина 150-200 километрлик чўл ичидаги масофадан йўл топиб чиқиб кетишни билади.

Фото: KUN.UZ

Саъдулло Қурбонов шу ишидан барака топиб, рўзғор тебратаётганини таъкидлайди.

Тоҳиржон Турсунов тайёрлади.

Мавзуга оид