Даралар оралаб мактабга 9 км йўл — “Манзил”
Рамазон – Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Ангидон маҳалласидаги 49-мактабда ўқийди. У яшайдиган уй қишлоқнинг Шалдироқ деган қисмида бўлиб, мактабдан салкам 9 км узоқда жойлашган. Қаҳрамонимиз акаси Жавоҳир билан бирга ҳар куни мактабга эшак миниб боради.
Мактаб узоқ бўлгани сабабли йўлга эртароқ чиқишади. Шундай бўлса ҳам, бир соат оралиғида етиб боришади.
Иссиқ кунларда йўл машаққати унчалик билинмаса-да, совуқ тушиши билан мактабга бориб келиш бироз мураккаблашади.
Кунлар қисқариб, узун тунлар бошланадиган қорли кунларда дарс бошланишини соат 9, ҳатто 10 га ҳам кўчиришар экан. “Манзил” лойиҳаси болакайнинг бир кун мактабга бориш машаққатини ўз услубида кўрсатишга ҳаракат қилди.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
18:45 / 15.07.2024
Навоийда аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди
14:48 / 08.07.2024
Хатирчида ёш қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчилардан бири 1 йилда 12 марта радарга тушгани маълум бўлди
21:02 / 06.07.2024