Ўзбекистон | 08:12 / 19.10.2022
2699
1 дақиқада ўқилади

Маъмун академияси Хивадаги меъморий ёдгорликлар бўйича база ишлаб чиқди

Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан Хива шаҳридаги меъморий ёдгорликлар ҳолати бўйича электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилди.

Фото: Dunyo

Унда Хива тарихий меъморий обидалари ва уларнинг техник ҳолатига оид илмий асосланган маълумотлар келтирилган.

Маълумотлар базаси «Ичан-қалъа» ва «Дишан-қалъа» ҳудудида жойлашган тарихий меъморий ёдгорликлар техник ҳолатини ўрганишга доир комплекс илмий тадқиқотлар асосида тайёрланган. Электрон маълумотлар базасидан ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган «Ичан-қалъа бошқарув режаларини ишлаб чиқиш ҳаракат режаси» халқаро лойиҳасини бажаришда ва Хива тарихий-меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ишларида амалда кенг фойдаланилган.

Каталог тарзида тайёрланган электрон маълумотлар базасига Хивадаги жами 94 та тарихий меъморий ёдгорликлар фотосуратлари, техник ҳолатлари, қурилмалари ва улар тарихи билан боғлиқ янги маълумотлар келтирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид