Жамият | 17:50 / 19.10.2022
1385
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида газ портлади

Оқибатда хонадон эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 19 октябр куни куни соат 2:43 ларда Узун тумани “Меҳнат” МФЙ Сурхонбоши кўчасидаги уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Дастлабки тахминга кўра, воқеа келиб чиқишига яшаш уйининг ертўласида бўлган маиший газ баллони редукторидан сизиб чиққан табиий газ хонага тўплангани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида хонада бўлган уй эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳати олган, айни вақтда уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2021 йилда Деновдаги «Инденим» савдо мажмуасида чақнаш содир бўлган. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган яна бир киши вафот этганди. Кейинчалик, портлаш оқибатида 65та уй зарар кўргани, 6та хонадон деворлари ёрилиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келгани, 9 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, вайроналар орасидан икки кишининг жасади топилгани маълум қилинганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид