Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди
Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободда ташрифида, шунингдек, яна 13 та ҳужжатга имзо чекилди. Улар орасида савдо-иқтисодий ва энергетик соҳалардаги битимлар муҳим аҳамиятга эга.
Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари иштирокида олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Хусусан:
- Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;
- Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
- Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
- Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;
- Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим шулар жумласидан.

Шунингдек, электр энергетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025