Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойнинг икки фуқаросини Huawei ишига тўсқинлик қилишда айблади
Айблов хулосасида айтилишича, хитойлик айғоқчилар икки томонлама ишлайдиган агент томонидан фош қилинган. АҚШнинг маълумот беришича, Хитой суд тизимини «поймол қилишга» уринган.
АҚШ прокуратураси Хитойнинг икки фуқаросига Хитойнинг технология гиганти Huawei Technologies компаниясини жиноий жавобгарликка тортишга тўсқинлик қилишга уринганликда айблади. Буни 24 октябр, душанба куни АҚШ Адлия вазирлиги эълон қилган суд ҳужжатлари тасдиқлайди.
Айблов хулосасига кўра, Хитой разведкасининг эҳтимолий амалдорлари Гуочун Хе ва Чжен Ван АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораси ходимини ўз жосуслари сифатида ишга ёллашга уринган. Бироқ, у ФҚБ учун ишлайдиган икки томонлама агент бўлган.
Суд ҳужжатларида компания номи айтилмаган, бироқ хулосада келтирилган саналар 2019 ва 2020 йилларда АҚШ Huawei’га қарши айбловлар қўйган вақтга тўғри келади, дея қайд этган Reuters.
Бу душанба куни Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган Хитойнинг АҚШ адлия тизимига аралашуви билан боғлиқ учта ҳолатдан биридир. Бошқалар Нью-Жерсидаги разведка кампанияси ва АҚШда яшовчи Хитой фуқаросини ўз ватанига қайтишга мажбурлашга уриниш билан боғлиқ.
Ишлар шуни кўрсатадики, «Хитой ҳукумати Қўшма Штатлардаги шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига аралашишга ва бу ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи суд тизимига путур етказишга ҳаракат қилган», дея айтиб ўтди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд матбуот анжуманида.
«Адлия вазирлиги ҳеч қандай хорижий давлат томонидан демократиямиз асос қилиб олинган қонун устуворлигини бузишга қаратилган уринишларга тоқат қилмайди», деди у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025