Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда таътил: мукаммал куз-қиш таътили шу ердан бошланади
Қандай бориш, қанақа меҳмонхона танлаш, шунингдек, нимани албатта кўриш кераклиги ҳақида миллий туроператор Asialuxe Travel маълумот беради.
Мактаб таътили ва Янги йилга ҳам озгина қолди. Агар бу тадбирни қандай қилиб зўр ўтказиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, тезроқ мақолани ўқинг ва шубҳалардан қутулинг.
Дубай — БААдаги ультразамонавий ва футуристик, илк онларданоқ ўз масштаблари, осмонўпар бинолари, бошқарувчисиз метроси, ҳашаматли савдо марказлари ва бошқалар билан ўзига ром қиладиган шаҳар. Бу ерга келиб, келажак аллақачон ҳозир эканини англайсиз. Бўлмаса, атиги 50 йил олдин бу ерда ҳеч нарса йўқ эди.
Ушбу амирлик Гиннес Рекордлари китобидаги кўплаб “рекордсмен”ларини ўз ичига олган — Бурж Ҳалифа дунёдаги энг баланд бино, дунёдаги энг катта фаввора, Ain Dubai дунёдаги энг катта чархпалак, дунёдаги энг чуқур (60 м) бассейн — ва бу Дубайнинг тўлиқ рўйхати эмас.
Турли музейлар ва боғлар ҳар қандай ёшдаги болалар қалбидан жой олади: Келажак музейи, Motion Gate, Legoland, Global Village, Aquaventure аквапарки, океанариумлар ва сафари-тур — бир умрлик унутилмас хотиралар.
Катталар эса SkyDive Dubaiʼдан сакраб, адреналинга тўлиб олишлари, чарчоқ ва негативдан қутулишлари ёки Xline Dubai Marina зиплайнда учишлари ва албатта маза қилиб шоппинг қилишлари мумкин.
Сиз ўзингизга муносиб — шаҳардаги актив ёки пляждаги тинчлантирувчи таътилни танлашингиз мумкин.
Ҳамёнбоп, ҳар бир қадамда қулайлик ва эътиборни кафолатлайдиган, кичкинтойлар учун ҳамма шароитларга эга бўлган шаҳардаги ёки оилавий меҳмонхоналар сизларни кутиб олишга тайёр.
БАА пойтахти — Абу Даби Туркияни эслатувчи ажойиб хизмат кўрсатиши, "ҳаммаси ичида" тизими ва Форс кўрфазидаги оппоқ пляжлари, данғиллама меҳмонхона-резортлари билан алоҳида эътиборга сазовор. Шунингдек, бу ерда дунёнинг энг катта масжидларидан бири – Шайх Зайд оқ масжиди, дунёдаги энг тез аттракционларга эга Ferrari олами парки, бетакрор Саадият ва Яс ороллари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Asialuxe Travel миллий тур оператори сайёҳларнинг фақат чет элдаги эмас, балки парвоз пайтидаги максимал хавфсизлиги, қулайлиги ва комфорти тарафдори. Айни дамда туроператор Тошкент-Дубай-Тошкент йўналишида ўз сайёҳлари ва ҳамкорларини Uzbekistan Airways қанотларидаги кафолатланган блок жойлар билан таъминлайди.
Тўхташ мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати:
— Rove Dubai Marina 3*
— Millenium Place Marina 4*
— Stella Di Mare 5*
— Rixos The Palm 5*
— Rixos Marina Abu Dhabi 5*
— Raffles The Palm 5*
— Address Beach Resort 5*
Нархлар билан бафуржа танишиш, парвоз ва йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун сайтга ташриф буюришингиз ёки (+998) 71−201−77−77 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Шунингдек, Asialuxe Travel маҳсулотлари Ўзбекистоннинг барча турагентликларида мавжуд. Янада кўпроқ қулайлик ва тур пакетларни олдиндан банд қилиш учун Asialuxe Travel мобиль иловасини (Google Play ва AppStore орқали) юклаб олишни тавсия қиламиз.
Asialuxe Travel – Сизнинг миллий туроператорингиз.
Сайт: asialuxe.uz
Telegram: t.me/asialuxe
Telegram гуруҳ: t.me/my_asialuxe
Қайноқ турлар Telegram: t.me/asialuxehottours
Қайноқ турлар Telegram ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travels
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 24.05.2025
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
09:00 / 21.05.2025
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
11:00 / 08.03.2025
Asialuxe Travel – Expedia Group билан стратегик ҳамкорликка эга Марказий Осиёнинг биринчи туроператори
17:45 / 27.02.2025