Жаҳон | 16:03 / 25.10.2022
23006
2 дақиқада ўқилади
Риши Сунак расман Буюк Британия бош вазирига айланди
Риши Сунак Буюк Британиянинг ҳисоб бўйича 57-бош вазири бўлди.
25 октябр куни кундузи Сунак қирол Чарлз III билан учрашди, қирол ундан ҳукуматнинг янги таркибини шакллантиришни сўради.
BBC News хабар беришича, бундан олдинроқ Букингҳем саройига Лиз Трасс ташриф буюрган ва монархни Британия бош вазирлигидан истеъфо бергани ҳақида хабардор қилган.
- Собиқ молия вазири, 42 ёшли Риши Сунак — йил давомида Британия ҳукумати раҳбарлигидаги учинчи бош вазир бўлмоқда, у сўнгги икки асрда Буюк Британия тарихидаги энг ёш ҳукумат раҳбаридир.
- 2022 йил июлида давомли можаролар ортидан уч йил давомида Британия бош вазири бўлиб келган Борис Жонсон истеъфога чиққанди. Сентябр ойида Консерватив партиядаги сайлов натижаларига кўра собиқ ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Буюк Британия ҳукуматининг янги раҳбарига айланди. Трасс бош вазирлигида эълон қилган иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятсизликка учради ва у ҳокимиятга келганидан 45 кун ўтиб истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
- Консерватив партиянинг 24 октябр кунига белгиланган навбатдаги сайловларини ўтказишга ҳожат қолмади, чунки Риши Сунак бош вазирлик учун ягона номзод бўлиб қолди. Ундан олдинроқ Жамоатлар палатаси раиси Пенни Мордонт Сунакнинг фойдасига ўз номзодини қайтариб олганди.
- Риши Сунак 2015 йилда илк бор Буюк Британия парламентига (Жамоатлар палатаси) депутат бўлган. Уч йил ўтиб у Тереза Мэй ҳукуматида вазир ёрдамчиси лавозимини эгаллаган. 2019 йил июлида уни Борис Жонсон ҳукуматида ғазначилик бош котиби этиб тайинлашади. 2020 йил февралидан эса Сунак Британия молия вазирлигини бошқаришга киришади.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024