Ўзбекистон | 18:10 / 25.10.2022
28415
1 дақиқада ўқилади

Урганч тумани ҳокими ўринбосари 43 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилояти, Урганч тумани ҳокими ўринбосари ўз хонадонида катта миқдорда пора олаётганида ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят «Чорванасл» маркази Урганч тумани бўлими етакчи мутахассиси Т.М. фермер хўжалигига тегишли 50 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб олиб, кейинчалик унинг номига янги фермер хўжалиги ташкил этиб, ер майдонини қайта расмийлаштириб бериш эвазига 80 минг доллар талаб қилиб, шундан 60 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Т.М. кўрсатмасига асосан давом эттирилган тадбирда, Урганч тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.А. фермер хўжалиги ташкил этиш ва ер майдони ажратиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига ўз хонадонида ундан 43 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

Мавзуга оид