Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд МДҲ парламентлараро ассамблея сессиясига мезбонлик қилади
27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) парламентлараро ассамблеяси сессияси бўлиб ўтади.
Тадбирда МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар иштирок этади.
27 октябрь куни ассамблея маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиялари мажлислари бўлиб ўтади.
Шу куни ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари ёш аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига йиғилади. МДҲ ПА кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказилган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ маконидаги сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.
28 октябрь куни МДҲ ПА 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Парламент аъзолари сайлов мавзусидаги кўплаб намунавий қонунларни кўриб чиқиши режалаштирилган. Депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам тақдим этилади, улардан кейинчалик ҳамдўстлик мамлакатлари миллий қонунчилигида фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025