Жаҳон | 21:15 / 27.10.2022
10975
1 дақиқада ўқилади

Эрон янги ядро реактори қурилишини бошлади 

Эроннинг Исфахон шаҳрида қуввати 10 мегаватт бўлган янги тадқиқот ядро реактори қурилиши бошланди. 

Фото: Reuters

Эрон Атом энергияси ташкилоти (ЭАЭТ) раҳбари Муҳаммад Исломий янги реактор қурилиши лойиҳасининг очилиш маросимида иштирок этган. 

Янги реактор ҳовуз типида бўлиб, у 20 фоизга бойитилган пластинка ёқилғисида ишлайди ва тиббиёт билан саноатда қўлланадиган радиоизотопларни ишлаб чиқариш, шунингдек, нейтрон нурланиши соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш ва ядро ёқилғиси учун материалларни синаш учун мўлжалланган. 

Реакторни лойиҳалаш ва қуриш фақат Эрон мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид