Ўзбекистон | 07:41 / 31.10.2022
3865
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ўзбекистонда шамол генераторлари учун миноралар ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Нозим Холмуродов Туркиянинг Cimtas Steel компанияси делегацияси билан учрашди.

Фото: Dunyo

Бу компания қайта тикланадиган энергетика соҳасида фойдаланадиган электр станциялари учун дунёдаги энг йирик ускуналар етказиб берувчилардан бири ва Туркиядаги шамол генераторлари учун миноралар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган биринчи компания ҳисобланади.

Музокаралар давомида компания Ўзбекистонда шамол электр станциялари учун миноралар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифи ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Cimtas Steel вакиллари кейинчалик маҳсулотларни Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилоятида шамол турбиналари учун миноралар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди. 

Ўз навбатида, вазирлик раҳбарияти компаниянинг инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид