Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек киноижодкорлари Туркияда
1-5 ноябрь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида иккинчи марта “Қўрқут ота” халқаро кинофестивали ўтказилади. Фестивал доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади.
Байрам дастурида ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар билан ижодий учрашув ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Акром Шохназаровнинг “101 рейс” ва Иброҳим Расуловнинг “Муҳаббат баҳори” фильмлари намойиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йили Истанбул шаҳрида ўтказилган кинофестивалга 13 та давлатдан юздан ортиқ кино ижодкорлари ташриф буюрган эди. Халқаро анжуманда Туркиядан ташқари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Туркманистон, Венгрия, Эрон, Украина ва Шимолий Кипрдан кино усталари иштирок этишган ва 42 та фильм қатнашган конкурс дастурида икки ўзбек фильми эътироф этилганди.
Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильми ҳакамларнинг махсус унвонини қўлга киритган бўлса, Али Ҳамроевнинг “Халқ жасорати” фильми ҳужжатли фильмлар категориясида иккинчи ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025