Ўзбекистон | 07:40 / 02.11.2022
7732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олмаси асосан Қозоғистонга экспорт қилиняпти

Ўзбекистон қиймати 7,2 млн АҚШ долларилик олма экспорт қилган.

Фото: Nitr/stock.adobe.com

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,3 минг тонна олма экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 12,6 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 4,1 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,4 минг тонна;
  • Туркманистон – 163 тонна.

2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп олма экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 4,8 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 4,5 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 1,8 минг тонна.

Мавзуга оид