Украинадаги урушнинг 251-кунидаги асосий маълумотлар:
1 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар камикадзе дронлар билан Полтава, Днепр ва Миколайивга ҳужум қилган, украин расмийларига кўра Миколайив С-300 ракеталари билан ҳам ўққа тутилган. Миколайивда кучли вайронгарчиликлар юзага келган, бир аёл ҳалок бўлган.
Владимир Путин сафарбарлик якунлангани ҳақида алоҳида фармон имзоламайди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песков яна бир бор қисман сафарбарлик якунланганини маълум қилди.
РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 300 минг киши сафарбар қилингани, шундан 87 минг киши аллақачон ҳарбий ҳаракатлар майдонига юборилганини маълум қилди. «Новая газета Европа» ҳисобларига кўра 21 сентябрдан буён фронтда ва фронтортида сафарбар қилинганларнинг 100 дан ортиғи ҳалок бўлган — бу фақат расман тасдиқланган маълумотлар асосидаги ҳисоб.
Россияда муддатли ҳарбий хизмат учун кузги чақирув бошланди, у 120 минг кишини қамраб олади.
Депутат ва сенаторлар Давлат думасига сафарбарликка чақирувдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Ҳукмрон партия сафарбарликдан қочганларни 5 йилга қамашни таклиф қилмоқда.
Британия разведкасига кўра, Россия Беларусга МиГ-31К қирувчилари ва «Кинжал» гипертовушли ракета мажмуаларини жойлаштирган бўлиши мумкин.
Қуйида 1 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Истило остидаги Херсонга украинлар келиши кутилмоқда