Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яна шифокор дўппосланди
Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор иш жойида дўппосланган.
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 ноябр куни кеч соат 18:30 ларда Чироқчи туманидаги поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган Х.Д. қабулига бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган.
Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаган.
Оқибатда шифокор жароҳатлар олиб, ҳушини йўқотган. Уни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига “Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон” ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Аввалроқ, 2022 йил 19 октябр куни Қашқадарёда беморнинг ўғли шифокорни дўппослаган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Бундан ташқари, Ангор туманида травматолог шифокор, Денов туманида ҳамшира, 2022 йил 12 октябрда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Тез ёрдам» шифокори, 16 октябр куни Миробод туманида «Тез ёрдам» шифокори ва ҳайдовчиси дўппосланганди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024