Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб борди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Самарқандга ташрифини Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаб, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳамроҳлигида зиёратгоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Янгидан барпо этилаётган мажмуада Қуръон тиловат қилиниб, буюк олим ҳақига дуо қилинди.



Маълумот учун, Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити Самарқанд туманидаги сайёҳлик марказида 10-11 октябр кунлари ўтказилади. Саммитда Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия етакчилари келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025