Жаҳон | 07:16 / 10.11.2022
13571
1 дақиқада ўқилади

Арестович Херсонни озод этиш муддатларини маълум қилди

Херсонни тўлиқ озод қилиш учун украиналик ҳарбийларга беш кундан уч ҳафтагача вақт керак бўлади. Бу ҳақда Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович "Фейгин Live" YouTube канали эфирида хабар қилди. 

Алексей Арестович / Stop kadras

Унинг сўзларига кўра, муддатлар кўплаб омилларга, жумладан, «Россия қўмондонлигининг режаларига» боғлиқ. 

Унинг фикрича, аниқ айтиш мумкин бўлган ягона нарса: Херсон яқин келажакда озод қилинади.

Бундан олдин Россия қўшинлари Херсон вилоятида бир нечта кўприкларни портлатиб юборганди.

Херсон вилоятида Ингулец дарёси бўйлаб ўтган Дарьевский кўприги портлатиб юборилди, у Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон ва Нова Каховка ўртасида алоқа йўли бўлиб хизмат қилаётганди. 

Маҳаллий Telegram каналлар хабарига кўра, кўприк Россия қўшинлари томонидан портлатилган. 

Бундан ташқари, Херсонни ўраб турган бошқа бир қатор ўтиш жойлари - Украина Қуролли кучлари илгари ҳаракат қила бошлаган Снигиревкага кираверишдаги Тягинский пиёдалар кўприги ва Нововасилевский кўприги портлатилгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга оид