Илҳом Алиев Самарқандга етиб келди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Бугун Озарбойжон президенти Ўзбекистон раҳбари билан учрашув ўтказади.
Маълумот учун, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.
Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади

10:47 / 08.04.2025
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

18:50 / 05.04.2025