Ўзбекистон | 07:37 / 10.11.2022
5428
2 дақиқада ўқилади

Суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Фото: Getty Images

Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида экспертиза муассасаси томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказилиши мумкин.

Экспертиза муассасаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхатига асосан шартнома асосида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига мувофиқ, тадқиқотлар ўтказилиши ва унинг натижаларига кўра мутахассис фикри берилиши мумкин.

Адвокат сўровига кўра суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига асосан тадқиқотларни ўтказиш муддатлари экспертиза муассасаси билан тузиладиган шартномада белгиланади.

Адвокат сўровига ордер кўчирма нусхаси, суд экспертизаси адвокат сўровига кўра тайинланганда эса ўрганиш объектлари ва тўлақонли экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган иш материаллари ҳам илова қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид