Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон «Ипак йўли» брендини биргаликда тарғиб қилади
Ўзбекистон Бош консуллигида Олмаота етакчи сайёҳлик компания ва ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Фарғона вилояти делегацияси иштирокида "Ўзбекистонда зиёрат туризми" мавзусидаги тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унинг доирасида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш, иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматлар сифатини диверсификация қилиш, сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Қозоғистон Туризм саноати миллий ассоциацияси президенти Раушан Шомил қозоғистонликларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёрат саёҳатларига катта қизиқиш билан қаратаётганини маълум қилди. У қўшма лойиҳалар яратиш, “Ипак йўли” брендини тарғиб қилиш, Самарқанд шаҳарларига қўшма саёҳат сафарларини ташкил этиш учун туризм соҳасида икки томонлама амалий ҳамкорликни янада кучайтириш зарур эканлигини қайд этди.
Тадбир доирасида Dilrabo Travel ва Pamir Travel компаниялари Қозоғистоннинг «Тумар Транс» компанияси билан 12 миллион долларлик ҳажмидаги сайёҳлик хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025