Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўзгартирилган Gray Eagle учувчисиз учоқларини Киевга бериши мумкин
Gray Eagle Украина Қуролли кучларига разведка маълумотларини йиғиш, узоқ масофали разведка, нишонга олишда ёрдам бериш ва Россиядан учирилган учувчисиз учоқларга қарши курашда кўпроқ имкониятларга эга бўлиш имконини яратади.
Қўшма Штатлар General Atomics томонидан ишлаб чиқарилган, Hellfire ракеталарини олиб юришга қодир бўлган Gray Eagle MQ-1 C Америка разведка ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратини ўзгартириш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда 14 ноябрь, душанба куни Американинг CNN телеканали икки америкалик мулозимга таяниб маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, Вашингтон мураккаб технологияларга эга учувчисиз учиш аппаратлари Киевга топширилса, Украина ҳудудида уриб туширилиши ва у босиб олган ҳудудларда Россия томони қўлига тушиши мумкинлигидан хавотирда.
«Жуда жиддий техник ўзгаришлар ва заифликларни нейтраллаш жараёни бор. У қисқа муддатда реал равишда берилиши мумкин», - деди Конгресс вакили. «Аммо бу жараён вақт талаб этади ва анча мураккаб», - дейди у.
«Ушбу махсус тизимни тақдим этишга ҳам ҳақиқий қизиқиш бор - агар биз керакли ўзгаришларни амалга ошира олсак, дронлар уруш майдонида Украина учун фойдали бўлади», деди АҚШ расмийси.
«Биз шуни таъкидлаймизки, таслим бўлмадик», деди америкалик суҳбатдош ўз навбатида. «Гап Украинанинг омон қолиши ҳақида кетяпти», дея қўшимча қилди у.
Gray Eagle Украина кучларига разведка маълумотларини тўплаш, узоқ масофалардан разведка ўтказиш, нишонга олиш ёрдамини кенгайтириш ва Россия томонидан учирилган учувчисиз учоқларга қарши курашда кўпроқ имкониятга эга бўлиш имконини яратади.
The Wall Street Journal аввалроқ АҚШ вазиятни янада кучайтирмаслик учун Украинага янгиланган Gray Eagle MQ-1C дронларини беришдан бош тортаётгани ҳақида хабар берган эди. Газетага кўра, ушбу учувчисиз учоқларнинг топширилиши Москвага Қўшма Штатлар Киевни Россия ҳудудига зарба бера оладиган қуроллар билан жиҳозлаётгани ҳақида сигнал бериши мумкин, дея изоҳ берди вазиятдан хабардор расмийлар газетага.
Пентагон 10 ноябрь куни АҚШдан Украинага 400 миллион долларлик янги ёрдам пакетига 4 та Avenger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, 100 та зирҳли машина ва 400 та граната отиш мосламаси киритилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025