Ўзбекистон | 09:23 / 15.11.2022
8082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга импорт телевизорлар асосан Хитойдан олиб келиняпти 

Ўзбекистонга 9 ойда 99,8 мингта телевизор импорт қилинган.

Фото: iStock

Ўзбекистонга 2022 йил январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 25,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 99 756 дона телевизор импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13,6 мингтага камайган. 

Ўзбекистон 15 та давлатдан телевизор импорт қилган. 

Ўзбекистон 9 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 58,1 мингта.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 37,7 мингта;
  • Индонезия – 3,1 мингта;
  • Польша – 358 мингта.

Мавзуга оид