Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа газ омборлари 95 фоизга, Германияда 100 фоизга тўлдирилди
Германия табиий газ омборларини ортиғи билан тўлдирди. Европа Иттифоқи Россия гази ўрнини суюлтирилган табиий газ билан қоплади.
Германиядаги табиий газ омборларининг тўлдириш даражаси 100 фоизга етди. Буни 15 ноябр куни Европа газ омборлари ассоциацияси (GIE) эълон қилган маълумотлар ва Германия Федерал тармоқ агентлиги ҳисоботи тасдиқламоқда.
14 ноябр ҳолатига кўра, жамғарилган ҳажм 245,44 тераватт-соатни ташкил этган, бу 100 фоизлик 245,39 тераватт-соат кўрсаткичидан бироз кўпроқ. Таққослаш учун, Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, Германияда 2022 йилнинг январ ва феврал ойларида жами 227 тераватт-соатдан камроқ табиий газ истеъмол қилинган.
Европа Иттифоқи даражасида омборларнинг тўлдириш даражаси 95,6 фоизни ташкил этди.
Европа Иттифоқи суюлтирилган табиий газ (СТГ) ҳисобига Россия газига қарамлигини 33 фоизга қисқартирди. Октябр ойида Европа Иттифоқида Россия газининг импорти 7 фоизни ташкил этди, ўтган йилларда бу кўрсаткич 40 фоиз даражасида эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
15:45 / 27.05.2025